Ёш ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича саралаш мусобақалари ўтказилди.
Жорий йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг 2019 йил 4 октябрдаги 15-22 “о” сон қарорига асосан “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси ижроия аппарати, “Телекоммуникация ва персонални ривожлантириш маркази”, “Ахборот тизимлари”, “Сотув ва хизмат кўрсатиш маркази”, “Харидларни бошқариш маркази” филиаллари ёш ходимлари (35 ёшгача) ўртасида стол тенниси бўйича саралаш мусобақалари ўтказилди.
Стол тенниси бўйича мусобақа Тошкент шаҳар, Шайхонтохур туманида жойлашган “Sport Best” спорт залида бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган мусобақада қуйидаги ходимлар ғолибликни қўлга киритишди:
Аёллар ўртасида:
1-ўрин “Ўзбектелеком” АК “Ахборот тизимлари” филиали ходими - Пак Виктория Юрьевна;
2-ўрин “Ўзбектелеком” АК “Харидларни бошқариш маркази” филиали ходими - Якубова Хуршида Данияровна;
3-ўрин “Ўзбектелеком” АК “Ахборот тизимлари” филиали ходими - Омилбекова Шахзода Шухрат қизи.
Эркаклар ўртасида:
1-ўрин “Ўзбектелеком” АК “Сотув ва хизмат кўрсатиш маркази” филиали ходими - Кахаров Бехзод Бахтиёр ўғли;
2-ўрин “Ўзбектелеком” АК “Ахборот тизимлари” филиали ходими - Широв Тимур Усманович;
3-ўрин “Ўзбектелеком” АК “Ахборот тизимлари” филиали ходими - Миршарофов Хумоюн Хотамжон ўғли.
Ғолиблар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шу билан биргаликда, мусобақада 1-ўринни эгаллаган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи Тошкент шаҳридаги акциядорлик компания, жамият, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёшлар ўртасида стол тенниси бўйича бўлиб ўтадиган мусобақага йўлланма олишди.