Мусобақада жами 8 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштироқ этишди.
“Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали ва унинг тизимидаги боғламалар ходимлари ўртасида мини футбол (футзал) мусобақаларини ташкил этиш, жисмоний тарбия ва спортни, ходимларнинг соғлом ҳамда жисмонан бақувват бўлишлари учун кундалик эҳтиёжига айлантириш, ходимлар ўртасида соғломлаштириш – профилактика ишларини кучайтириш шуниндек, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг 2019 йил 29 январдаги 13-3 ”0”–сонли қарорининг 1-иловадаги “Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва унинг тизимидаги бошланғич ташкилотлар томонидан “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид чора-тадбирлар режасининг 4.5 (12.20)-банди ва Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали касаба уюшма қўмитасининг 2019 йил давомида бажариладиган асосий ишлар режасининг 2.3-банди ижросини таъминлаш мақсадида, “ТШТТ” филиали ва унинг тизимидаги боғламалар ходимларидан тузилган терма жамоалар ўртасида 2019 йил 11-12 октябр кунлари Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида мини футбол (футзал) бўйича “ТШТТ” филиали кубоги учун мусобақалар ўтказилди.
Мусобақада жами 8 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштироқ этишди. Гуруҳ боскичидан 1- ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар яримфинал босқичига йўлланмани кўлга киритишди.
Биринчи яримфинал боскичида Миробод – Шайхонтоҳур жамоалари ўртасидаги ўйин шиддатли ўтиб натижада асосий вақтда дурранг қайд этилди (1-1), пенальтилар серияси бўйича (3-1) омад Миробод жамоасига насиб қилди.
Иккинчи яримфинал бўйича ўтказилган ўйин натижасига кўра Янгиобод жамоаси 2-0 ҳисобида САБ жамоасидан устун келди.
3-ўрин учун ўтказилган ўйинда САБ жамоаси 1-0 ҳисобида Шайхонтоҳур жамоасидан устун келиб, мусобақада фаҳрли 3-ўринни эгаллади.
Мусобақанинг финал ўйини муросасиз ва шиддатли кўринишда ўтиб, спортзалига ташриф буюрган мухлислар қўллаб-қуватлаб туришлари жамоа вакилларига қўшимча далда бериб, майдоннинг ҳар бир қаричида тўп учун кураш бўлиб ўтганлигидан далолатдир. Ҳакамлар томонидан финал ҳуштаги чалингунга қадар бахс юқори темпда ўтиб, охир оқибатда Миробод жамоаси 2-1 ҳисобида Янгиобод жамоасидан устун келиб, фаҳрли 1-ўринни эгаллаб, “ТШТТ КУБОГИ-2019” соҳибига айланди. 2-ўрин Янгиобод жамоасига насиб этди. Фаҳрли 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган жамоалар медал, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Мусабақада шуниндек,
Энг яхши уйинчи- САБ жамоа аъзоси Гулямов Хусниддин;
Энг яхши ҳужумчи – Шайхонтоҳур жамоа аъзоси Анваров Абдусаид;
Энг яхши дарвозабон – Янгиобод жамоа аъзоси Юлдашев Пўлат;
Энг яхши мураббий – Миробод жамоаси мураббийи Убаев Саъдиллалар мусобақа ташкилий қўмитаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Биз билан суҳбатда бўлган мусобақа бош ҳақами Улуғбек Ядгаров шундай фикр билдирдики, қарийб 15 йил давомида мунтазам ўтказиб келинаётган мусобақада бу жамоалар бир марта ҳам бундай ютуқларга эришмаганлигини таъқидлади ва янги чемпион жамоа “ТШТТ” тариҳига ўз номини ёздириб қўйди. Аввал ўтказилган мусобақаларда Мирзо-Улуғбек жамоаси 5 маротаба, Чилонзор жамоаси 2 маротаба, Бошқарма жамоаси 2 маротаба, Call Centre жамоаси 1 маротабадан чемпион бўлишган.