1895 йил 7 май куни алоқачилар касб байрамини нишонланишига асос бўлди.
Йиллар ўтиб айнан шу куни алоқачилар касб байрами нишонлаш анъанага айланди.
Ушбу байрам машҳур рус физиги ва кашфиётчиси Александр Степанович Поповнинг фаолияти билан боғлиқ бўлди. Тарихий манбаларга кўра, 1895 йилнинг 7 май санасида рус физика-кимё жамиятининг Санкт-Петербург университетидаги мажлисида А.С.Попов радиосигналларни ҳеч қандай қўшимча қурилмалар ва симларсиз узата оладиган ва қабул қила оладиган биринчи радиотизим тақдимотини ўтказди.
Бу кашфиёт ахборот сигналлари алмашинувини амалга ошириш учун ишончли технология эди ва ҳозирда ҳам у алоқа ва коммуникацияни таъминлаш йўлидаги энг керакли восита бўлиб, инсоният тамаддуни тараққиётида янги саҳифа очиб, бутун дунёдаги инсонлар орасида мулоқотнинг янги принципиал усули яратилишига асос бўлди.
Ушбу сана илк бор 1925 йилда нишонланди ва шундан сўнг 1945 йилдан эътиборан ҳар йили нишонланмоқда.
7 май – бу юз минглаб алоқачилар, радиотехник мутахассислар, радио ва телевидение каналлари ходимлари, почта хизматчилари, радиофизика факультетлари ўқитувчи ва талабаларининг байрамидир. Бу байрамни яна мамлакатимизда содир бўлаётган муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ахборотларни етказиб берувчиларнинг ҳам касб байрами десак хеч қандай муболаға бўлмайди.
Кундан кунга алоқа тизимлари автоматлашиб бориб, тараққий этмоқда. Улар маълумотларни узоқ масофаларга узатишга ва бир вақтнинг ўзида бир нечта объектлар ўртасида алоқани таъминлашга имкон беради. Буларнинг барчаси алоқачиларимизнинг хизматидир.
Алоқачиларнинг ҳар кунги машаққатли меҳнатини муносиб баҳолаш осон иш эмас. Бу, энг аввало, доимий меҳнат, янги воситалар ва маълумотлар узатишнинг турли усулларини ишлаб чиқиш ҳамда улардан фойдаланиш демакдир.
Шунинг учун 7-май куни арафасида алоқачиларнинг касб байрами нишонланиши муносабати билан, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасининг юқори даражада юксалтириш ҳамда равнақи йўлида фаолият юритаётган, мамлакат иқтисодиёти ва соҳанинг ривожланишига ўзларининг салмоқли ҳиссасларини қўшиб келаётган Вазирлик тизимидаги акциядорлик компаниялари, жамиятлари, корхона, ташкилот, муассасалари ҳамда мобиль алоқа операторларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг самарали меҳнатларини рағбатлантириш тадбири ташкил этилди.
Ушбу байрамона кунда алоқа соҳасидаги энг яхши раҳбар ва мутахассисилардан 36 нафари “Ўз касбининг устаси” белгиси билан, 24 нафари “Фахрий ёрлиқ” билан ва 4 нафари “Моҳир алоқачи” фахрий унвони билан тақдирландилар. Тақдирланган барча ҳамкасбларимизни чин дилдан табриклаймиз.
Хурматли алоқа ходимлари!
Сизларни 7 май - Алоқа ва радио куни билан самимий табриклаймиз!
Халкимизни узоғини яқин қилишдаги машаққатли ва шу билан биргаликда савобли ишларингизда куч –қувват тилаймиз!
Бахтимизга доимо соғ-саломат бўлинг. Хонадонингизда ҳамиша тинчлик-хотиржамлик ҳукм сурсин, бахт-соадатга, қувоночга, омадга тўла бўлсин.
Сизларга чексиз Ҳурмат ила,
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши