8 март

Нафасат ва гўзалик байрами 8-март Ҳалқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Соҳа тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда самарали фолият юритаётган, соғлом, баркамол фарзандларни вояга етказиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз хиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, уларни оила ва жамиятдаги мавқеини ошириш, намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари ташкил этилмоқда.

Баҳор фасли энг нафис, кўркам, гўзал, беғубор исларни оламга тарқатувчи, инсон қалбининг тубигачан етиб боргувчи хислатларни ўзида мужжасам эта олган, мунис онахонлар, латофатли аёллар, оқила қизларимиз ва табиатнинг уйғониш байрамлари нишонланадиган фаслдир.

Нафасат ва гўзалик байрами 8-март Ҳалқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан соҳа тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда самарали фолият юритаётган, соғлом, баркамол фарзандларни вояга етказиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз хиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, уларни оила ва жамиятдаги мавқеини ошириш, намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг қатор тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, барча бошланғич ташкилотларга ижро учун етказилди.

Унга асосан тизимдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари Иш берувчилар билан ҳамкорликда 8-март Ҳалқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, ташкилотларда меҳнат қилаётган хотин-қизлар, меҳнат фахрийлари учун  маданий-маърифий байрам тадбирлари ташкил этилиб, уларда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизлар, кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган аёллар иштироки таъминланмоқда.

Шунингдек, ўзларининг намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўлган мухтарам онахонлар, меҳнат фахрийларини жалб этган ҳолда олий ва ўрта махсус касб–ҳунар таълими муассасалари талаба-қизлар орасида сухбат, учрашув ва кўрик-танловлар ўтказилмоқда.

Ёш мутахассислар томонидан уйда ётиб қолган қариялар ва нафақада бўлган меҳнат фахрийлари холидан хабар олиниб, иш берувчилар томонидан моддий кўмак кўрсатилмоқда.

Меҳнат жамоаларида аёллар ўртасида спортнинг оммавий турлари бўйича мусобақалар ташкил этилиб, барча иштирокчиларга касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилмоқда.