“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” мамлакатимизда ўрта муддатли истиқболда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб берган энг муҳим дастурий ҳужжат ҳисобланади.

Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Республика кенгаши Раёсатининг 2019 йил 29 январдаги “Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид чора-тадбарлари режаси тўғрисида” 13-3 “о” сон қарори билан аниқ манзилли ва мақсадли режалар белгилаб олинди.

Жумладан:

110 нафар ёш мутахассисларга уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш учун фоизсиз ссуда ажратиш;

250 нафар икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши таътилда бўлган ёш онага иш берувчи маблағи ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатиш;

500 нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин бир йўла моддий ёрдам бериш ; 

800 нафар ходимга юбилей саналари муносабати билан моддий ёки қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш;

1500 нафар ходимга, айниқса кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатларини қоплаш;

3000 нафар  ишламайдиган пенсионерлар (корхонанинг собиқ ходимлари)га моддий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларни жамоа шартномалари орқали амалга ошириш мақсад қилиб қўйилган.

Республика кенгаши иш режасида ушбу тадбирларни тизимли амалга ошириш борасида ҳар ойлик мониторинг олиб бориш, натижаларини Республика кенгаши Раёсатида муҳокама этиш белгилаб қўйилган.