2019 йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик бўйича қўшма тадбирлар режаси 45 банддан иборат бўлиб, шундан 15 та банди бевосита ёшларга оид.
Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий маданиятини ошириш, муносиб меҳнат шароитлари билан таъминлаш, уларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2019 йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик бўйича қўшма тадбирлар режасига алоҳида “Ёшлар сиёсатини амалга ошириш” бўлими киритилди.
Ушбу қўшма тадбирлар режасида ёш ходимлар ўртасида спортнинг бир нечта тури бўйича мусобақалар (мини футбол, спорт фестиваллари, стол тенниси ва ҳоказо), касбга оид кўрик танловлар, маданий тадбирлар, давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар, семинар-тренинглар, “1 июнь-халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” ва “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан турли акциялар ва бошқа масалалар ўз аксини топди.
Бугунги кунда қўшма тадбирлар режасидаги ёшларга оид бандлар ижросини таъминлаш бўйича бирқатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, кўрик танловлар, акциялар ўтказиш бўйича Низомлар, давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ва семинар-тренингларни ташкил этиш бўйича режалар ишлаб чиқилмоқда.