Давлат дастури тадбирлари амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” мамлакатимизда ўрта муддатли истиқболда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб берган энг муҳим дастурий ҳужжат ҳисобланади.

Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурининг  бажарилишини тизимли равишда ва режа асосида амалга ошириш мақсадида Респбулика кенгаши Раёсати томонидан режа-тақсимот ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

2018 йил давомида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари тегишли иш берувчилар билан ҳамкорликда Тармоқ, Тариф келишувлари ва жамоа шартномалари асосида  режа-тақсимотда белгиланган тадбирларни ортиғи билан бажарилишига эришилди. 

Пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин бир йўла моддий ёрдам бериш ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш мақсадида жами 644 нафар ходим ўрта ҳисобда 911 минг сўмдан рағбатлантирилди.

Ходимларга юбилей саналари муносабати билан жами 873 нафар ходим ўрта ҳисобда  879 минг сўм миқдорида мукофотланди.

Ишламайдиган пенсионерларнинг жами 3754 нафарига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг  1,6 баробари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Кам таъминланган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида жами 2303 нафарига  ўрта ҳисобда 255 минг сўмдан моддий ёрдам пули берилди.

Бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари томонидан корхона ва ташкилотлар расмий веб-сайтида касаба уюшмаси фаолиятига доир учрашувлар ҳамда Давлат дастури тадбирлари ижроси юзасидан амалга ошириб келинаётган ишлар тўғрисидаги мақолалар жойлаштирилиб борилди.

Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё,          Хоразм  ва Сурхондарё вилояти бўйича Кураторлари ҳамда “Ўзбектелеком” АК, “РРТМ” ДУК касаба уюшмаси қўмитаси томонидан давлат дастури тадбирларни бажарилиши борасида фаол иштирок этишди.

Амалга оширилган ишлар ҳар чорак якунида Республика кенгаши Раёсати йиғилишида таҳлилий-танқидий жиҳатдан муҳокама этиб борилди ва йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.