Бугун А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот кутубхона маркази касаба уюшмаси ва Самарқанд вилоят Миллий Гвардия бошқармаси ҳамкорлигида мутахассис ва хизматчилар ўртасида «Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак- Ватанмиз» шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Мусобақаларда жамоалар шахмат, арқон тортиш, тош кўтариш, сакраш, мўлжалга отиш каби шартлар бўйича ўзаро куч синашдилар. Мусобақа якунида кутубхона жамоаси Самарқанд вилояти Миллий Гвардиянинг ташаккурномаси билан тақдирланди.