Сўнгги йилларда мамлакатимизда болалар соғлиғини мустаҳкамлаш ва тиклаш, ёзги таътиллари даврида уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
«Ўзбектелеком» АК "Ўзмобайл" филиалининг ёш ходимлари афсонавий Counter Strike 1.6 ўйини бўйича eSPORTS чемпионатида ўзларининг ҳаяжонлари ва жамоавий руҳларини намойиш этдилар. Бу барча виртуал ўйинларни севувчилар учун ҳақиқий байрам бўлди.
Болалик—ҳаёт уммонининг мусаффо сарчашмаси. Боиси, у ҳар бир мурғак қалб учун ташвишлардан йироқ, эзгуликка тўла лаҳзалардир. Аслида ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади. Улар тўғрисидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор демакдир.
Бугун, 21 июнь куни «Ёшлар ойлиги» доирасида Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган «Вазир ва ёшлар» учрашувида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.
Жорий йилнинг 19 июнь куни Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари иштирокида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «UzQuiz» интеллектуал мусобақасининг очилиш ўйини бўлиб ўтди. Мусобақада жами 20 дан ортиқ жамоа, 130 га иштирокчилар ўз билимларини синовдан ўтказишди.