Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi
Правительственный портал Республики Узбекистан
Единый портал интерактивных государственных услуг
Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана
Министерство цифровых технологий
Национальная база данных законодательства Республики Узбекистан


2025 йил 11–12-октабр кунлари, "IT Park Capital" ва "IT Park Capital" жамоалари Ўзбекистоннинг энг гўзал ва тарихий шаҳарларидан бири — Бухорода икки кунлик саёҳатда бўлишди.
Бу сафар нафақат самарали ҳафтадан кейинги дам олиш, балки ички туризмни ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссамизни қўшган бўлди.
Биз Бухоронинг бетакрор муҳитига шўнғидик: Лаби Ҳовуз, Кўш Мадрасаси, Пои Калон, Арк, Боло Ҳовуз, Чашмаи Айюб, Сомонийлар мақбараси, Моҳи Ҳоса саройи, Чор Бакр ва Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси бизни ўзининг тарихий нафасига ром этди.
Шунингдек, шаҳарнинг замонавий руҳини ҳис этиш учун Биеннале санъат фестивалига ташриф буюриб, ижод, мусиқа ва миллий санъат уйғунлигини том маънода ҳис этдик.
Бу сафар — шунчаки саёҳат эмас. Бу — аждодлар меросига ҳурмат, миллий қадриятларга қайтиш, ва жамоавий бирликни янада мустаҳкамлаш эди. Биз ўтган асрлар давомида яратилган буюк тарихдан илҳом олдик, Бухоро ошхонасининг бетакрор таъмини тотиб кўрдик ва ўз юрагимизда фахр туйғусини янада кучайтирдик.
Бундай сафарлар бизга юртимиз гўзаллигини кашф этиш, ички туризмни қўллаб-қувватлаш ва энг муҳими — бир жамоа сифатида янги хотиралар яратиш имконини беради. Чунки биз биламиз: тарихни ўрганиш — келажакни англашнинг энг гўзал йўлидир.