Жорий йилнинг 25 январ куни Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг VI-Мажлиси ва навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.
Мажлисни Республика кенгашининг раиси А.Ишанходжаев очиб берди ва кун тартибидаги масалалар билан иштирокчиларни таништирди.
Биринчи галда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзолари таркибига ўзгартириш киритилди.
Кенгаш аъзолари эътиборига Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2019 йил фаолияти якунлари ҳамда 2020 йилнинг устувор вазифалари тўғрисидаги таҳлилий-танқидий ахборот ҳавола этилди. Маъруза сўнгида раислик қилувчи А.Ишанходжаев – Кенгаш аъзолари олдига бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти касаба уюшмаси қўмиталарининг 2020 йил учун мўлжалланган иш режаларини Иш берувчилар билан ҳамкорликда тузиш, тасдиқлаш ҳамда бўлиб ўтадиган конференциялар мухокамасига киритиш, касаба уюшмаси қўмитаси раислигига номзодларни танланишида кадрлар салоҳиятига алоҳида эътибор бериш, барча комиссиялар фаолиятини таҳлилий-танқидий кўриб чиқиш, жамоатчилик назоратини кучайтиш, меҳнат муҳофазаси тадбирлари ҳамда соғломлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиш, ҳар ойда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттириш, ҳудуд кураторларининг ишларига баҳо бериш, уларни рағбатлантириш ёки таъсирчан чора кўриш каби вазифларни қўйди.
Шунингдек, мажлис кун тартибида “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонуни ва уни амалиётга татбиқ этиш ҳамда тарғиботини ўтказиш бўйича вазифалар тўғрисида фикр алмашилди.
Хусусан, меҳнат жамоаларида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва тарғиботи бўйича ишларини тизимли олиб бориш, амалда қўллаш тармоқ касаба уюшма ташкилотларининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланиши, янги Қонунни тушунтириш ва тарғиботи бўйича ишчи гуруҳ тузиш, чора-тадбирлар режасини белгилаш ҳамда ўқув семинарлар ташкил этиш жадвалини тасдиқлаш таклифи кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.
Мажлис иши давомида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмасининг IX Қурултойи 2020 йил август ойида Тошкент шаҳрида чақирилиши, унинг кун тартибига киритилган масалалар, сайланадиган делегатлар сони, Республика Кенгаши ва тафтиш комиссияси таркиби бўйича меъёрлар тўғрисида батафсил маълумот берди.
Раислик қилувчи томонидан Республика кенгашининг аппарат ходимлари, Кенгаш ва Раёсат аъзолари ҳамда ҳудуд кураторларига Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмасининг IX Қурултойини ўтказиладиган аниқ кунни белгилаш, ўтказиш билан боғлиқ сарф-ҳаражатлар сметасини тузиш, ташкилий масалалар юзасидан ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш, 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлар лойиҳасини ишлаб чиқиш, Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, чора-тадбирлар режасини белгилаш ҳамда Республика кенгашининг 2020 йилнинг 1 чорак якуни бўйича ўтказиладиган Раёсат йиғилиши муҳокамасига киритиш каби таклифлар киритилиб, мазкур масала юзасидан қарор лойиҳаси бир овоздан қабул қилинди.
Кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилгандан сўнг кенгаш аъзолари ва ҳудуд кураторларининг маърузалари тингланди.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ ва “Ўзбектелеком” АК Андижон филиаллари касаба уюшмаси қўмитаси раислари Б.Ахмедов, Б.Одилов, “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ Сирдарё филиаллари касаба уюшмаси қўмитаси раислари Ш.Сиддиқов, Ш.Юлдашев, “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ Сурхондарё филиаллари касаба уюшмаси қўмитаси раислари Қ.Қулсахатов, Р.Эронов, “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ Хоразм филиаллари касаба уюшмаси қўмитаси раислари О.Эгамов, М.Полвонов томонидан олиб борилаётган ишларда камчилик ва хатоликларга йўл қўйилаётгани қаттиқ танқид этилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш ва ижросини таъминлаш юзасидан вазифалар топширилди.
Шунингдек, “Ўзбектелеком” АК Жиззах филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Гайирова, “Ўзбектелеком” АК Навоий филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси Р.Дарбаева, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Назаров, “Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н. Маҳмудова, “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ Қарши филиаллари касаба уюшмаси қўмитаси раислари Б.Жуманов, М.Саттарова, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Тошкент филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси Р.Наралиев томонидан ижтимоий ҳимоя, ҳуқуқий тарғибот, меҳнат муҳофазаси ва ёшлар қўўлаб-қувватлаш йўналишларда киритилган таклифлар мухокама этилиб, билдирилган фикр мулоҳазалар ҳамда таклифлар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди.