Йўқ, нотўғри. Аввало, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 84-моддаси (Ишга қабул қилишда дастлабки синов) талабига кўра, хомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари (квота) ҳисобидан юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда, шунингдек ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 247/1-моддасига асосан, ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг, шунингдек давлат грантлари бўйича таълим олган олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кирган битирувчилари билан меҳнат шартномаси у тузилган кундан эътиборан уч йиллик муддат ўтгунига қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганида иш берувчи бу хақида маҳаллий меҳнат органини хабардор қилиши шарт.
Юқоридагиларга асосан, Сизга ўзингизнинг меҳнат хуқуқингизни ҳимоя қилиш учун, корхона жойлашган худуд бўйича меҳнат органига ёки прокуратурага мурожаат этишни тавсия қиламиз.