Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Сизни қутлайди.
Ташкилотимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо жамоат ташкилотидир.
Республика кенгаши касаба уюшма аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфатларини ифода этади, иш берувчилар билан ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосида фаолият олиб боради. ...
Касаба уюшмаси томонидан жорий йилнинг 12 март санасида юртимизнинг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш "Ҳумсон Булоқ" дам олиш масканида АТ "Алоқабанк" ходимлари иштирокида " Sumalak Party " деб ном олган ўзига хос байрам тадбири ўтказилди.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан университетда фаолият юритаётган хотин- қизлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйин ташкил этилди.
«Алоқа тарихи музейи»да Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг кенгайтирилган мажлиси видеоконферентсалоқа шаклида бўлиб ўтди. Унда тармоқнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг касаба уюшма масъуллари, республика кенгашининг ҳудудлар бўйича кураторлари ҳамда бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари раислари онлайн қатнашдилар.
“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлардаги “Меҳнат низолари” ҳамда Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялари аъзоларининг малакасини ошириш бўйича 40 соатлик ўқув якунланди.