"Кексалар учун туризм ойлиги"

"Кексалар учун туризм ойлиги" доирасида Алоқабанкда узоқ йиллар сидқидилдан хизмат қилган ва ҳозирда нафақада бўлган азиз устозлар ҳамда фаолиятини давом эттираётган меҳнат фахрийлари учун 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрига махсус туристик экскурция ташкил этилди.

Мазкур саёҳатнинг асосий мақсади – жамоанинг кўп йиллик меҳнати, тажрибаси ва фидойилигини эътироф этиш, уларнинг хотираларини янада бойитиш, бир-бирлари билан самимий мулоқот қилишлари учун қулай муҳит яратишдир.

Банк раҳбарияти ва Касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган ушбу тадбир банк жамоасида эътибор, ҳурмат ва қадрлаш маданиятини янада мустаҳкамлайди. Фидокор меҳнати билан ўз изини қолдирган устозларимизга бўлган ҳурматимиз доимо юксакдир.