Касаба уюшмаси қўмиталари фаолиятига бағишланган тадбир ўтказилди

«Ўзбектелеком» АК тизимидаги филиаллар Касаба уюшмаси қўмиталари раислари иштирокида ўтказилган тадбирда фаолиятга доир муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш аввалида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Асрор Ишанходжаев ҳамда «Ўзбектелеком» АК  бошқарув раиси Назиржон Хасанов соҳада амалга оширилаётган ишлар, ходимлар учун яратилаётган имкониятлар ва бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, йиғилишнинг ўқув қисмига навбат берилди ва мутахассислар томонидан мавзуга оид маърузалар қилинди. Хусусан, Республика кенгаши масъул ходимлари Юнус Гапуров ва Раъно Тураеванинг Ягона жамоа шартномаси ҳамда Касаба уюшма ишини самарали ташкил этиш тўғрисида, «Ўзбектелеком» АК Ёшлар кенгаши координатори, бизнес тренери Наргиза Абдурахмонова ва Алфраганус институти қошидаги Халқаро бизнес тренер Алишер Исломовнинг Жамоада ишлаш ва қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш бўйича маърузалари тингланди.

Тадбир сўнгида барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
 

«Ўзбектелеком» АК Ахборот хизмати