“Ўзбекистон почтаси” АЖ Наманган филиали бошланғич ташкилотининг навбатдан ташқари конференцияси 2023 йил 13 феврал куни ўтказилди.
Мазкур конференцияда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2023 йил 6 февралдаги 03/13-сонли хатида берилган вазифалар ижроси ҳамда филиал касаба уюшмаси қўмитасининг 2023 йил 8 февралдаги қарорига асосан “Ўзбекистон почтаси” АЖ Наманган филиали бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш.Маматовнинг ўз аризасига асосан касаба уюшмаси қўмитаси раислигидан озод этиш юзасидан тақдим этган аризаси кўриб чиқилди.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ Наманган филиали бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимига филиалнинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги мухандиси Х.Хамрабоев номзоди кўпчилик овоз билан сайланди.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ Наманган филиали бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси таркибига ўзгартириш киритилди.
Шунингдек, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Наманган филиали маъмурияти ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорликда 2022 йил давомида самарали меҳнат фаолият олиб борган, жамоат ишларида фаол қатнашган бир неча ходимларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Республика кенгаши масъул ходимлари томонидан белгиланган режага мувофиқ янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун моҳияти тушунтириб берилди.