“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни тарғиботи

2020 йил 17 феврал куни Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиалида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-588 сон “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунининг Самарқанд вилояти алоқа корхоналари ходимлари ўртасида тушунтириш ва тарғиботи бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Исаев Маҳмуджон Негматович, Самарқанд вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Уралбоев Бегзод ҳамда ТАТУ Самарқанд филиали ходимлари, Самарқанд вилоятидаги алоқа корхоналари ходимлари иштирок этди.

Тадбирни ТАТУ Самарқанд филиали ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қаршиев Зайниддин Абдувалиевич очиб сўзни янги қонун тарғиботи бўйича Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси бўлим мудири Маҳмуджон Исаевга берди, М.Н.Исаев янги қонунни тақдимот қилиб иштирокиларга қонуннинг мазмуни ва моҳияти, уни амалиётга қандай қўлланилиши тўғрисида тушунчалар берди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-588 сон “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонунининг Олий мажлис қонунчилик палатаси томонидан қандай қабул қилинганлиги тўғрисидаги видеоролик иштирокчиларга ҳавола этилди.