Мини футбол(футзал) бўйича кўчма кубок учун Тошкент шаҳридаги корхоналар ўртасидаги турнир якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорликда 20 йил мобайнида соҳа корхонлари ходимлари ўртасида мини футбол (футзал) бўйича мусобақаларини тизимли равишда ўтказиб келмоқда.
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида турли хил спорт мусобақаларини ўтказиш орқали соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлардан оқилона фойдаланиш, жисмоний тарбия ва спортни соҳа ходимларининг кундалик турмуш тарзига айлантириш ҳамда янада оммалаштиришга йўналтирилган.
Жорий йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Ташкилий қўмита раиси томонидан тасдиқланган Ташкилий қўмита қарори билан, Тошкент шаҳридага Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган корхоналар ходимларидан тузилган жамоалар ўртасида 2019 йил 29 апрель – 3 май кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида мини футбол (футзал) бўйича мусобақалар юқори савияда ўтказилди.
Мазкур мусобақаларда жами 19 жамоа таркибида 200га яқин ходим иштирок этди.
Қизиқарли ўтказилган ўйинлар натижасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, “Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали ва АТ “Алоқабанк” жамоалари ғолиб бўлиб республика финал босқичи мусобақасида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.
Шунингдек, мусобақанинг “Ўтиш” турнири якуни бўйича Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси жамоаси 1-ўрин, “Электромагнит мослашув маркази” жамоаси 2-ўрин, “Ўзбектелеком” АК ва ушбу компаниянинг “Бош коммутация маркази” филиали жамоалари соврунли 3-ўринни эгаллашди.
Мусобақанинг барча иштирокчилари Ташкилий қўмита томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ўзбекистон ахборот технологиялари
ва оммавий коммуникация
ходимлари касаба уюшмаси
Республика кенгаши масъул ходими
Ю.Гапуров