«9 май – Хотира ва қадрлаш куни» қутлуғ бўлсин!

Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш, улуғ қадрият ҳисобланиб, бу борада мамлакатимизда ҳар йили қабул қилинаётган дастурларда ёши улуғ, нуронийларга бўлган ҳурмат, эътибор диққат марказидадир.

9 май юртимизда кенг миқёсда “Хотира ва қадрлаш куни” катта тантаналар билан нишонланиб 1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фронтида тинчлик учун курашиб ҳалок бўлган жасур ва матонатли ўғлонлар ҳотираси ёд этилади ҳамда уруш ва меҳнат фронтида жасорат кўрсатган  нуронийларимиз эъзозланиши халқимизга хос қадриятлар кўзгуси саналади.

Нуронийларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш касаба уюшмаларида  анъанага айланган. “Хотира ва қадрлаш куни”ни муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида жорий йилнинг 6-8 май кунлари қатор уруш ва меҳнат фронти фаҳрийлари, нуронийлар, афғон уруши қатнашчилари холидан хабар олишни режалаштирган. Юртимизнинг бугунги тинч-осойишта ҳаёти учун жасорат кўрсатиб фидо бўлган ватандошларимиз хотирасини ёт этиш эса энг олий вазифамиздир. Зеро  “Инсон азиз, хотира-муқаддас”дир.

Кириб келаётган қутлуғ кун, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни  муносабати билан барча фаҳрийларимизни, азиз юртдошларимизни табриклаймиз!

Фашизмга қарши урушда мардонавор жанг қилган, оғир машаққат ва мусибатларни бошдан кечирган қаҳрамонлар ва халқимиз асрлар давомида орзу қилган эркинлик учун ўз жонини қурбон қилганлар хотираси ҳамиша ёдимиздадир албат. Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, халқ орзу қилган эркинлик учун курашган миллий қахрамонларимизни руҳи олдида яна бир бор таъзим айлаймиз.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин азиз Ватандошлар!