Қашқадарёда «Йилнинг энг яхши кутубхоначиси» аниқланди

Сайидо Насаафий номидаги Қашқадарё вилояти ахборот-кутубхона марказида Қашқадарё вилоятидаги ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари ўртасида «Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда вилоят ҳамда туман ахборот-кутубхона марказларидан 19 нафар мутахассислар ўз иқтидори ва билимдонлиги намойиш этдилар.

Танловнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси вакиллари ZOOM платформаси орқали жараённи кузатиб бордилар.

Натижаларга кўра:

1-ўрин – Ғузор тумани АКМ мутахассиси Рўзиева Фотима Муротовна;

2-ўрин – Ғузор тумани АКМ мутахассиси Рўзиева Зуҳра Муротовна;

3-ўрин – Нишон туман АКМ мутахассиси Зиётбоева Дурдона Сирожиддин қизи юқори ўринларни эгалладилар.

1-ўринни эгаллаган Ғузор тумани АКМ мутахассиси Рўзиева Фотима Муротовна Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Ғолиблар вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан китоблар жамланмаси ҳамда диплом ва фахрий ёрлиқ  билан тақдирландилар.