Байрам арафасида

Бағрикенглик, эзгулик ва сахийлик халқимизга хос хислат. Бу инсоний фазилатлар, айниқса, Қурбон ҳайити кунлари янада ёрқин намоён бўлади.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида байрам олди кекса авлод вакиллари, кутубхонада узоқ йил фаолият юритиб хозирда нафақада бўлган фахрийларни йўқлаш, ҳолидан хабар олиш каби эзгу анъана йўлга қўйилган.

Шу анъанага содиқ қолган ҳолда хайит байрами арафасида бир гуруҳ фахрийлар хонадонларига ташриф буюриб, касаба уюшмаси қўмитаси томонидан зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тўпламлари тақдим этилди. Ушбу ташрифдан фахрийлар кўнгли тоғдек кўтарилди.