Стол тенниси мусобақалари якунланди

Бугун ташкил этилган стол тенниси мусобақасининг финал босқичида 18 та ташкилот ғолиблари жами 33 нафар, шундан 15 нафари қизлар, ўзаро беллашдилар.

Соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар, айниқса ёш мутахассислар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, маънавий соғлом, жисмонан етук этиб тарбиялаш, ичкиликбозлик, гиёҳвандликнинг олдини олиш, бўш вақтларидан унумли фойдаланишни кундалик хаёт тарзига айлантириш, камхаракатлик туфайли юзага келувчи турли касалликлардан ўзини сақлашига кўмаклашиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни соҳанинг ёш ходимлари ҳамда улар оила аъзоларининг кундалик турмуш тарзига айлантириш касаба уюшмаларининг асосий вазифаларидан биридир.

Ушбу мақсадда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши 2022 йил 14 декабрдаги 07-08 “о” сонли Ижроия қўмита қарори асосида ахборот технологиялари соҳаси корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият юритаётган ёш ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни спортга жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт, жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланишлари учун яратилган шаротлардан оқилона фойдаланиш мақсадида стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди.

Мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш борасида Ташкилий қўмита шакллантирилди ҳамда стол тенниси мусобақалари Низом асосида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган 35 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида яккахон тартибда ўтказилди. Мусобалар Тошкент шаҳридаги 40га яқин корхона ва ташкилотларда ташкил этилиб, уларда минг нафардан зиёд ёш ходимлар иштирок этди.

Бугун ташкил этилган стол тенниси мусобақасининг финал босқичида 18 та ташкилот ғолиблари жами 33 нафар, шундан 15 нафари қизлар, ўзаро беллашдилар.

Зўр шиддат билан бўлиб ўтган стол тенниси ўйинларини хаъкамлар баҳолаб борди.

Ташкил этилган стол тенниси мусобақасининг финал босқичининг очилиш маросими иштирокчилар паради билан бошланди. Мусобақа олдидан ташкилотчилар томонидан йўлланган тилаклар эса иштирокчиларни янада рухлантирди. 

Эркаклар ўртасидаги мусобақада:

3-ўрин. Фаррух Сабиров (“Ўзбекистон почтаси” АЖ етакчи муҳандиси)

2-ўрин. Бахром Туленов (ЎзТТБРМ телекоммуникация тармоқларини бошқариш бўлими бошлиғи ўринбосари)

1-ўрин. Исроилжон Алижонов (Муҳуммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Маънавият ва маърифат бўлими услубчиси)лар эгаллаган бўлса.

Аёллар ўртасида:

3-ўрин. Феруза Исломова (“Ўзбектелеком” АК олий тоифали бухгалтери)

2-ўрин. Аллома Мирзахўжаева (ЎзТТБРМ Ахборот хавфсизлиги хизматининг 2-тоифали муҳандиси)

1-ўрин. Ирода Рахимова (“Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали Марказий телефон боғламаси КПХР ва АХКГ 2-тоифали муҳандиси)ларга насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар Республика кенгашининг диплом ва  эсдалик совғалари  билан тақдирландилар.