ИШТИМОИЙ ШЕРИКЛИК АМАЛДА, ҲИСОБОТ ВА ЯНГИ РЕЖАЛАР

“Ўзбекистон почтаси” АЖ ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорликда қабул қилинган жадвалга асосан жорий йилнинг 1 март кунидан бошлаб 14 март кунига қадар барча филиалларда 2022-2024 йилларга мўлжалланган Тариф келишуви асосида қабул қилинган филиаллар жамоа шартномалари 2022 йил якуни бўйича бажарилиши меҳнат жамоалари умумий йиғилиши, конференцияларида тахлилий-танқидий жиҳатдан муҳокама этилди.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ аппарати маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида қабул қилинган жамоа шартномасини бажарилиши бўйича 2023 йил 15 март куни  ўтказилган “Ўзбекистон почтаси” АЖ аппарати меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг Ташкилий ишлар бўлими мудири ўринбосари Р. Самарбеков, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Ишаходжаев ва Республика кенгаши бош мутахассиси Ю.Гапуровлар иштирок этишди.

Мазкур умумий йиғилишда “Ўзбекистон почтаси” АЖ бош директори А.Файзуллаев ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси Д.Сагатовалар жамоа шартномасида олинган мажбуриятларни бажарилиши юзасидан аниқ рақамлар асосида ҳисобот бердилар.

Жамоа шартномасини бажарилиши юзасидан муҳокама жараёнида сўзга чиққан, “Ўзбекистон почтаси” АЖ аппаратининг ишлар бошқармаси етакчи мутахассиси -Умурзакова Латофат Касымовна, Почта хавфсизлиги бўлими бошлиғи- Мустафакулов Собир Жураевич, Халқаро ҳисоб-китоблар бўлими бошлиғи- Андреева Зося Владимировна, “УНИСАВДО”онлайн савдо майдонини ривожлантириш хизмати етакчи муҳандиси- Исхаков Одилжон Акиловичлар  “Ўзбекистон почтаси” АЖ раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар ҳамда умумий йиғилиш қарорида ушбу таклиф бир овоздан қабул қилинди.

Шунингдек, “Ўзбекистон почтаси” АЖ раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитасига 2023 йил давомида маданий-маърифий тадбирларни, айниқса қўшимча дам олиш кунлари ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ички туризмга жалб этиш ишларини давом эттириш таклифи берилди. 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг Ташкилий ишлар бўлими мудири ўринбосари Р. Самарбеков касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимларни ҳуқуқий ҳимояси ва меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни бажарилишига алоҳида эътибор беришини сўради.

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Ишаходжаев “Ўзбекистон почтаси” АЖ маъмурияти томонидан филиаллар ходимларини ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш юзасидан таклифлар билдирди.