Янги кодекс тарғиботи

Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодексини мазмун моҳиятини меҳнат жамоаларида тарғиботи ва тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур давра суҳбатида Ўзбекистон ахборот технологиялари  ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош ҳуқуқ инспектори ҳамда университет бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари ва бир қатор профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.