Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь — "Ватан ҳимоячилари куни"  муносабати билан университетда Мудофаа Вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда фахрийлар иштирокида «Кексалар ибрати!» мавзусида «Уч авлод» учрашуви ўтказилди.

Учрашув давомида қуролли кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбийлик шарафи, ватанпарварлик ва инсонпарварлик, бой маънавий ва маданий меросни авайлаб-асраш ва келажак авлодга етказиш, мамлакатда фуқаролар ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик, халқ фаровонлиги, юрт ҳимоячиларига яратилган  қулайликлар ва имтиёзлар хусусида фикрлар айтиб ўтилди.