Талабалар Миллий кутубхонага аъзо бўлишди

Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Дастурий инжиниринг факултетининг 1-босқич талабалари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюришди.

Ташриф давомида талабалар ўз мутахассисликлари бўйича ўқув адабиётлари ва энг нодир китоблар билан ҳам танишиб чиқишди.  Бундан ташқари талабалар Миллий кутубхонанинг илмий библиографик базасидан фойдаланиш имкониятлари билан яқиндан танишдилар. 

Ташриф якунида талабалар миллий кутубхонага аъзо бўлиш билан бирга ўзлари учун кўпгина керакли маълумотларга ҳам эга бўлдилар.