Ходим ва талабалар тақдирланди.

2022 йил 8 сентябрь куни Мирзо Улуғбек туманидаги маҳалла ёшларини бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича Корейс тили ва IT курсларни ташкил этишда яқиндан ёрдам берган ходим ва талабалар тақдирланди.

Ёшлар ишлари агентлигининг Мирзо Улуғбек тумани бўлими билан ҳамкорликда Корейс тили ва IT бўйича курслар июнь-август ойларида ташкил этилди.  Курсларда 140 нафар маҳалла ёшлари таҳсил олишди.