Бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатилди

Ҳисобот даврида республикамизнинг ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётида мисли кўрилмаган ўзгаришлар содир бўлмоқда. Касаба уюшмаларининг мавқеини янада ошириш, моддий-техник базасини кучайтириш, касаба уюшмалари тузилмаси ва фаолиятини такомиллаштириш ишларига жиддий эътибор берилмоқда.

Касаба уюшмасининг асоси бошланғич ташкилотлар экани ҳеч кимга сир эмас. Шу принципдан келиб чиқиб, Республика кенгаши тизимидаги барча бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларига доимий равишда амалий ёрдам кўрсатимоқда. Устав талабларини бажариш юзасидан уларга кенг тушунтиришлар берилмоқда.

Республика кенгаши томонидан кўрсатилган навбатдаги амалий ёрдам Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида фаолият юритаётган тармоқ касаба уюшмаси хизматига олинган корхона ва ташкилотларга бўлди.

Дастлаб ҳар бир бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлар фаолияти билан атрофлича танишилди, хат-ҳужжатларни юритилиши таҳлил этилди ҳамда аниқланган камчиликларнинг аксариятини жойида бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Ҳар бир раисга касаба уюшма аъзолари билан ишлаш, ёшлар ва аёлларга бериладиган қатор қўшимча имтиёзлар юзасидан янада кенг тушунтиришлар берилиб, номенклатура бўйича ҳужжатлар шакллантирилди.