Футзал бўйича кўчма кубок спорт мусобақасига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг футзал бўйича кўчма кубоги спорт мусобақасига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи акциядорлик жамият, компания, корхона, ташкилот  ва муассасалар ходимларидан тузилган терма жамоалар  ўртасида мини футбол (футзал) бўйича кўчма Кубок учун республика мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан Ташкилий қўмита йиғилишига асосан, мини футбол бўйича кўчма Кубок учун мусобақалар:

2022 йил 7 май кунидан бошлаб барча корхоналарда ва уларнинг таркибий бўлинмалари ходимлари ўртасида ҳамда ҳар ҳафтада бир кун (шанба кунлари) Тошкент шаҳридаги корхоналар жамоалари ўртасида мини футбол (футзал) мусобақасининг “Ўтиш” ва “Саралаш” ўйинлари;

2022 йил сентябрь-октябрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги  корхона, филиал ва ташкилотлар жамоалари ўртасида;

2022 йил ноябрь ойида “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан, республика босқич мусобақалари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида ўтказилиши белгиланди.

Мини футбол (футзал) бўйича кўчма Кубок учун беллашадиган барча жамоаларга ғолиблик супасига кўтарилишда омад тилаймиз. 

Ташкилий қўмита.