Спорт – саломатлик гарови

“Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали тасарруфидаги боғламалар ишчи-ходимлари ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спартакиада ўтказилди.

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг 2022 йил 10 март кунидаги “2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 04-44 ”о” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбектелеком” АК “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали ва унинг тасарруфидаги боғламаларда спорт мусобақаларини ташкил этиш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ходимларнинг соғлом ҳамда жисмонан бақувват бўлишлари учун спортни кундалик эҳтиёжига айлантириш, ходимлар ўртасида соғломлаштириш – профилактика ишларини кучайтириш мақсадида “Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали тасарруфидаги боғламалар ишчи-ходимлари ўртасида шахмат, шашка, стол теннисси бўйича 2022 йил 19 март куни мусобақалар ўтказилди.

Ушбу мусобақалардада фаҳрли 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган ходимлар Касаба уюшма қўмитаси томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан  тақдирландилар ва “ТШТТ” филиали раҳбарияти томонидан пул мукофоти билан рағбатлантирдилар.