Байрам арафасида

Жорий йил 3 март куни Навоий вилоятидаги соҳа корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият юритаётган хотин-қизларимиз ўртасида 8 март “Халқаро хотин-қизлар” байрами муносабати билан спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада “Ўзбектелеком” АК Навоий филиали, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Навоий филиали, А.Қодирий номидаги Навоий вилояти ахборот кутубхонаси, Навоий вилояти ахборот технологиялари техникуми, АТ ”Алоқабанк” хотин-қизларидан иборат 5 та жамоа қатнашди.

Мусобақада 1-ўрин А.Қодирий номидаги Навоий вилояти ахборот кутубхонаси, 2-ўрин  Навоий вилояти ахборот технологиялари техникуми, 3-ўринни “Ўзбектелеком” АК Навоий филиали жамоалари қўлга киритди. Ғолиб жамоаларга  худудий бошқарма бошлиғи томонидан  диплом ва эсдалик совғалари топширилди.