Заковот Интеллектуал ҳафталиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилнинг 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорда Олий таълим муассалари талабалари ўртасида интеллектуал соғлом рақобатни юзага келтириш,  талабаларнинг билимга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш республиканинг турли ҳудудларида таҳсил олаётган заковатли ёшлар учун фикр алмашиш имкониятини яратиш,  олий таълим муассасаларида интеллектуал тўгараклар фаолиятини ривожлантириш ҳамда ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида “Интеллектуал ҳафталик” ташкил этиш кўрсатиб ўтилган. 

Шунингдек,  “Интеллектуал ҳафталик” давомида интеллектуал ўйинлар,  илмий конференциялар,  илм-фан,  адабиёт соҳасида таниқли олимлар иштирокида семинарлар,  маданий-маърифий тадбирлар,  турли соҳа раҳбарлари,  йирик компания (иш берувчилар) вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказилади. 

Жорий  йилнинг 15-феврал куни Муҳаммад ал- Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Самарқанд филиали ҳамда Бошланғич касаба уюшмалари билан ҳамкорликда илк маротаба ТАТУ ва  филиаллар ўртасида  Самарқанд вилоятида Заковат интеллектуал ўйинига старт берилди.

Биринчи босқичда 7 та жамоа қатнашиб,  ундан 4 та жамоа,  иккинчи босқичда эса 7 та жамоадан 3 та жамоа финалга йўл олди.

Финал ўйини жуда қизиқарли савол-жавобларга бой тарзда ўтди.  Тадбир якунида умумий баллар ҳисобида:

ТАТУ бургутлари (Тошкент)

Марғилоний (Фарғона)

Эверест (Самарқанд) жамоалари ғолиб деб топилди.

Ғолиблар университетнинг фахрий ёрлиқлари ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Кундан кунга талабалар ўртасида юзага келаётган интеллектуал муҳит ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.  Университетда тобора оммалашиб бораётган “Заковат- интеллектуал ўйини” эса уларни бир жойга жамлаш,  билимини намоён этиш ва оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбирнинг иккинчи куни  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг барча филиалларидан йиғилган 80 дан ортиқ билимдон талаба ёшлар учун кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ва тарихий обидаларига саёҳат уюштирилди.