Очиқ мулоқот

Бугун касаба уюшмаси томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети раҳбарияти ва ходимлар билан "Очиқ мулоқот" давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида университет профессор-ўқитувчилари ва ходимлари томонидан берилган таклифлар ва саволларни ўрганиб чиқиш, муаммоларни ечимини излаш ҳамда келажакда университетни нуфузини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Шунингдек,  бугунги кунда университетда молиявий мустақилликка ўтиш даврида олиб борилаётган ишлар кўлами ва режалари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.