Почта сохасини ривожлантириш учун бир соат дастури доирасида

"Ўзбекистон почтаси" АЖ Бухоро филиали директори ва касаба уюшма қўмитаси раиси иштирокида "Очиқ мулоқот" тарзида давра сухбатлари ўтказилди.

"Ўзбекистон почтаси" АЖ Бухоро филиали ва касаба уюшма қўмитасининг 2021 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон почтаси" АЖ Бухоро филиали тизимидаги шахар ва туман почта алоқа боғламаларида почта сохасини ривожлантириш учун бир соат дастури тўғрисидаги қўшма қарорига асосан  барча почта алоқа боғламаларида тадбир ва давра сухбатлари ўтказилди.

Жорий йилнинг 5-6 январ кунлари Олот, Қоракўл, Жондор, Вобкент, Шофиркон, Ғиждувон туманларида, 7- 8-январ кунлари Янгибозор, Ромитан, Галаосиё, Когон туманларида, 10- январ куни Бухор шахар почта алоқа боғламасида "Очиқ мулоқот" тарзида давра сухбати ўтказилди ҳамда бир қатор ходимлар тақдирландилар.