«Устоз-шогирд» анъаналари

Жорий йилнинг 1 декабр куни университет ректори Б.Махкамов ташаббуси билан университетнинг элга таниқли фахрий олимлари, академиклар, профессорлар ва устоз-мураббийлари бир даврага йиғилдилар.

Мазкур давра суҳбатида ТАТУ раҳбарияти томонидан илмий ва интелектуал салоҳиятни,  молиявий ресурсларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда университетни келгусида жадал ривожлантириш,  истиқболда университетни республика ва халқаро рейтингларда нуфузли олий ўқув юртига айлантириш,  ахборот ва компьютер технологиялари соҳасида замонавий билимга эга ва мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш,  ўқув-методик-илмий инфратузилмани модернизация қилиш ишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш кабилар асосида ривожланиш стратегияларининг устувор йўналишлари бўйича тақдимот қилинди.  Фахрийларимиз,  устозларимиз томонидан мазкур стратегия бўйича қизғин мунозаралар бўлиб ўтди.

Йиғилишда устоз фахрийларимиз томонидан университетнинг устувор мақсадли кўрсаткичларига эришишни таъминлаш,  илмий фаолият натижадорлигини ошириш,  устувор йўналишларда ўз илмий мактабларини ташкил этиш ва ривожлантириш,  АКТ ва рақамлаштириш соҳасида тажрибали ва малакали устозлар,  ҳамда халқаро тажрибаларни кенг тарғиб этиш,  инновацион салоҳиятни ошириш ва истиқболли илмий лойиҳаларда фаол қатнашиш кабилар бўйича фикр мулоҳазалар билдирилди.

Мазкур йиғилиш фахрийлар учун ташкил этилган бир пиёла чой устида янада қизғин давом этди.