Байрам арафасида

11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” арафасида вазирликнинг Навоий ва Жиззах вилоятлари ҳудудий бошқармалари ҳамда Республика кенгашининг ҳудуд бўйича кураторлари ҳамкорлигида соҳа ёшлари учун замонавий ахборот технологиялари қурилмалари ишлаб чиқарувчи корхоналарга экскурсия ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборт технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирилиги билан Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг  2021 йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик бўйича Қўшма тадбирлар режасининг 47-бандига асосан Навоий ва Жиззах вилоятидаги соҳа корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият юритаётган ёш ходимларни  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, келажакда муносиб иш жойларини топишга кўмаклашиш мақсадида "Эркин иқтисодий зона"ларидаги ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида янгидан-янги замонавий қурилмалар, техник воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар ҳамда “IT-park” фаолияти билан яқиндан таништирилдилар.

Экскурсия жараёнида ёшларга корхоналар иш фаолияти бўйича мазкур корхоналарнинг мутахассислари томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Ушбу тадбирларда жами 100 нафарга яқин соҳа ёшлари иштирок этишди.