Шахмат мусобақаси

Бугун яъни 16 октябр куни Ўзбекистон Шахмат Федерацияси биносида АТ "Алоқабанк" ходимлари ўртасида Алоқабанк Касаба уюшмаси ҳамда Алоқабанк Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан шахмат мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа Тошкент шаҳар Ҳудудий комплекс хизматлар кўрсатиш марказлари ва Бош офис ходимлари иштирокида Тошкент ҳудудий биринчилиги бўлиб ўтди.

Мусобақа мобайнида ходимлар фаол қатнашиб, ғолиблар эсталик совғаларини қўлга киритишди.