Мини футбол(футзал) бўйича турнир якунланди

Мини футбол(футзал) бўйича кўчма кубок учун Тошкент шаҳридаги корхоналар ўртасидаги турнир якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорликда 20 йил мобайнида соҳа корхонлари ходимлари ўртасида мини футбол (футзал) бўйича мусобақаларини тизимли равишда ўтказиб келмоқда.

Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида турли хил спорт мусобақаларини ўтказиш орқали соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлардан оқилона фойдаланиш, жисмоний тарбия ва спортни соҳа ходимларининг кундалик турмуш тарзига айлантириш ҳамда янада оммалаштиришга йўналтирилган.

Жорий йилнинг 7 июн куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Ташкилий қўмита раиси томонидан тасдиқланган Ташкилий қўмита қарори билан, Тошкент шаҳридага Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган корхоналар ходимларидан тузилган жамоалар ўртасида 2021 йил 15 – 22 сентябр кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида мини футбол (футзал) бўйича мусобақалар юқори савияда ўтказилди.

Мазкур мусобақаларда жами 24 жамоа таркибида 240 та ходим иштирок этди.

Қизиқарли ўтказилган ўйинлар натижасида “Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиалининг “ТШТТ-1”, АТ “Алоқабанк” ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси жамоалари ғолиб бўлиб республика финал босқичи мусобақасида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.

Шунингдек, мусобақанинг “Ўтиш” турнири якуни бўйича “Ўзбектелеком” АК жамоаси 1-ўрин, “Ўзбектелеком” АК “Uzmobile” филиали жамоаси 2-ўрин, Вазирлик ва “Ўзбектелеком” АК “Бош коммутация маркази” филиали жамоалари 3-ўринни эгаллашди.

Мусобақанинг барча иштирокчилари Ташкилий қўмита томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.