Футзал бўйича кўчма кубок спорт мусобақасига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг футзал бўйича кўчма кубоги спорт мусобақасига старт берилди

Спорт – соғлиқ гарови ва дўстлик элчисидир. Шу боис Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар, айниқса ёш мутахассислар,  раҳбарлар ҳамда катта ёшдаги ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт турлари бўйича мусобақаларини янада оммалаштириш борасида қатор спорт мусобақаларини ташкил этиб келмоқдалар.

Жумладан, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган корхоналар ходимларидан тузилган терма жамоалар ўртасида мини футбол (футзал) бўйича кўчма Кубок учун республика мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказилишини таъминлаш ҳамда мазкур мусобақани таъсис этилганлигини 20 йиллигини муносиб нишолаш юзасидан Ташкилий қўмита аъзоларининг билдирган фикр-мулоҳазалари асосида 2021 йилнинг 7 июнида қарор қабул қилиниб, тизимига кирувчи акциядорлик жамият, компания, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларидан тузилган терма жамоалар ўртасида мини футбол бўйича кўчма Кубок учун республика мусобақаларининг саралаш ўйинлари жорий йилнинг июнь-июль ойларида карантин талабларига қаътий амал қилган ҳолда ҳудудлараро ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, Республика кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йил 29 мартдаги “Ахборот технологиялари соҳасида мини футбол (футзал) бўйича кўчма Кубок учун мунтазам ўтказиб келинаётган мусобақаларни янада самарали ташкил этиш тўғрисида”ги  161/02-46 “о” сонли қўшма буйруқ-қарори билан  мусобақанинг янги тахрирдаги Низоми тасдиқланди.

Терма жамоа таркиби тасдиқланган Низом асосида ҳудуддан камида 3 та корхонадан бўлиши ҳамда мусобақанинг “Саралаш” ўйинлари Ургенч (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти жамоалари), Навоий (Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари жамоалари), Қарши (Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятлари жамоалари), Фарғона (Андижон, Наманган, Фарғона вилояти жамоалари), Жиззах (Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилояти жамоалари), Тошкент  (ўтиш турнирида шаҳарнинг 16 та жамоаси,  саралаш турнирида 8 та жамоа) шаҳарларида ўтказилиши  белгиланди.

Бу йилги мусобақа ҳар йилдагидан ўзгача бўлиши аниқ, чунки 20 йиллик финалга йўлланмани қўлга киритиш учун жамоалар ўзларининг шиддатли  ўйинларини намаён этган ҳолда ғолиблик супасига чиқиб,  ўйинлар натижасига кўра финалда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Якуний республика мусобақаси 2021 йил август ойида ҳамда 11 ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан Вазирлик тизимидаги акциядорлик жамият, компания, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳамда катта ёшдаги ходимлардан тузилган терма жамоалар ўртасида мини футбол (футзал) бўйича кўчма Кубок учун республика мусобақалари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида ўтказилади.

Мини футбол (футзал) бўйича кўчма Кубок учун беллашадиган барча жамоаларга мусобақаларга карантин талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда тайёргарлик кўришни яна бир бор эслатиб ўтган ҳолда ғолиблик супасига кўтарилишда омад тилаймиз. 

 

Ташкилий қўмита.