Соғлом турмуш тарзи

Спортнинг мини футбол, шахмат-шашка ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалари ташкил этилди.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича хаётий кўникмаларни шакллантириш орқали хар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш. Зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, тиклаш ва реабилитация ишлари ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш ва “Соғлом турмуш тарзи” платформасини яратиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” Давлат унитар корхонасининг корхонада спорт мусобақаларини тадбиқ қилишга доир буйруқлари ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент радиотелеузатиш марказида ходимларни турли спорт турлари билан шуғулланишларини ташкиллаштириш мақсадида 2021 йилнинг 1-5 июн кунлари корхонамизда “мини футбол”, “шашка”, “шахмат” ва “стол тенниси” спорт турлари бўйича мусобақалари ташкиллаштирилди.

Бўлиб ўтган мусобақада ходимлар фаол иштирок этдилар ва муносиб ўринларни эгалладилар. Мусобақа якунида “шашка”, “шахмат”, “стол тенниси” ва “мини футбол” спорт турлари бўйича совринли ўринларни эгаллаган ходимлар корхонамиз томонидан махсус сертификат ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.