Тошкент шаҳрига “IT- Саёҳат”

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали директорининг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Д.К.Якубжанова раҳбарлигидаги бир гуруҳ профессор- ўқитувчилар ва ходимлар, Самарқанд ахборот технологиялари техникуми, ТАТУ Самарқанд филиали академик лицейи, ахборот технологияларига ихтисослаштирилган 9-умумтаълим мактаби ҳамда Самарқанд шаҳридаги “IT парк” мутахассислари иштирокида Тошкент шаҳрига “IT - Саёҳат” уюштирилди.

Саёҳатчиларни  Тошкент ахборот технологиялари университетининг Молия-иқтисод ишлари бўйича проректори Арипжанов Файзулла Абдуллаевич ҳамда университетнинг касаба уюшмаси раиси Баҳодир Умурзақовлар  илиқ кутиб олдилар.

Саёҳат университетнинг сўнгги замонавий қурилмалар билан жиҳозланган телевидения студияси билан танишишдан бошланди. Саёҳатчилар студияда тасвирга олиш,  овоз ёзиш,  монтаж ишлари ҳамда  видео-аудио электрон дарсларни тайёрлаш янги замонавий технологиялар асосида амалга оширилаётганлиги билан шунингдек, университетнинг бошқа замонавий жиҳозланган амалиёт хоналари билан ҳам танишдилар.   

ИНҲА университетига бўлган саёҳатда университет ректори вазифасини бажарувчи Джалалов Музаффар Мухитдинович билан учрашув бўлиб ўтди.  Учрашувда университетда ўқув ишларининг ташкил этилиши,  университет талабалари учун яратилган шарт-шароитлар,  профессор-ўқитувчиларнинг талабалар билан ишлашида ва уларга қўйилган талаблар ҳақида сўз юритилди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари соҳасига ихтисослашган IT –мактабга ташриф давомида мактабда  математика,  информатика,  физика ва инглиз тили чуқур ўргатилиши, мактабга ўқувчилар 5-синфдан бошлаб танлов асосида тест синовлари орқали қабул қилиниши,  мактаб ўқувчилари олаётган назарий билимларини IT лабораторияларидан фойдаланиб,  мактаб чоғидаёқ ўз лойиҳаларини ишлаб чиқишлари ҳамда мактаб битирувчилари инглиз тилидан IELTS имтиҳонларини мактабнинг ўзида топшириб,  сертификатларга эга бўлишилари мумкинлиги тушунтириб ўтилди. 

АМИТЙ университети ректори Абдуллайев Бобур Сагдуллаевичнинг саёҳатчиларга қилган кенг ва мазмунли маърузасида университетнинг барча жабҳаларда олиб борилаётган ишларини батафсил  баён қилиб берди.

Таълим тизими ходимларидан ташкил топган гуруҳнинг Тошкент шаҳрига бўлган  “IT - Саёҳат” барча ташриф буюрган вакиллар дунёқарашини ўзгартирган ҳолда,  таълим сифатига бўлган эътиборини янада оширди.  Ўзларининг йўналишларида албатта юқорида ташриф буюрган таълим даргоҳларидан андоза олган ҳолда иш юритишлари ва таълим сифатини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.

 

ТАТУ Самарқанд филиали Ахборот хизмати