БАЙРАМ МУБОРАК АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!

1895 йил 7 май куни алоқачилар касб байрамини нишонланишига асос бўлди. Йиллар ўтиб айнан шу кунни алоқачилар касб байрами нишонлаш анъанага айланди.

7 май – бу юз минглаб алоқачилар, радиотехник мутахассислар, радио ва телевидение каналлари ходимлари, почта хизматчилари, радиофизика факультетлари ўқитувчи ва талабаларининг байрамидир. Бу байрамни яна мамлакатимизда содир бўлаётган муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ахборотларни етказиб берувчиларнинг ҳам касб байрами десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Алоқачиларнинг ҳар кунги машаққатли меҳнатини муносиб баҳолаш осон иш эмас. Бу, энг аввало, доимий меҳнат, янги воситалар ва маълумотлар узатишнинг турли усулларини ишлаб чиқиш ҳамда улардан фойдаланиш демакдир.

 

Хурматли алоқа ходимлари!

Сизларни 7 май - Алоқа ва радио куни билан самимий табриклаймиз!

Халқимизни узоғини яқин қилишдаги машаққатли ва шу билан биргаликда савобли ишларингизда куч –қувватлар тилаймиз!

Бахтимизга доимо соғ-саломат бўлинг. Хонадонингизда ҳамиша тинчлик-хотиржамлик ҳукм сурсин, бахт-соадатга, қувоночга, омадга тўла бўлсин.

 

Сизларга чексиз Ҳурмат ила,

Ўзбекистон ахборот технологиялари

 ва оммавий коммуникация ходимлари

 касаба уюшмаси Республика кенгаши жамоаси