28 апрель "Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”

“Ўзбектелеком” АК Навоий филиалида 28 апрель "Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан “Инқирозни кўра билиб, тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш-барқарор хавфсизлик тизимларига сармоя киритиш” мавзусида видеоконференц алоқа тизими орқали филиал бошқарув аппарати, шаҳар ва туман телекоммуникация боғламалари ходимлар иштирокида давра сухбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Навоий вилоят бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси инспектори Олим Кенжаев,  Давлат меҳнат инспекцияси инспектори Акмал Абдиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти Кенгаши  меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича  мутахассиси Хамза Эшонқуловлар иштирок этишди.