Спорт-саломатлик ва гўзаллик

"Спорт-саломатлик ва гўзаллик" шиори остида 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида фаолият юритаётган аёллар ўртасида спортнинг шашка, шахмат, стол тенниси ва бошқа турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Қизғин ва дўстона руҳда ўтган мусобақаларнинг ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантириш жорий йилнинг 5 март куни филиалнинг байрамга бағишланган тадбирида ўтказилди.

Мусобақа якунлари бўйича 1-, 2-, 3-ўрин ғолиблари ҳамда қўшимча номинациялар бўйича иштирокчилар касаба уюшма қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бундан ташқари филиал ва тасарруфидаги шаҳар ва туман телекоммуникация боғламаларида меҳнат қилаётган барча аёллар байрам муносабати билан эсдалик совғалари билан  рағбатлантирилди.