АКМ жамоа шартномасининг бажарилиши

2021 йил 15 феврал куни Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилоят ахборот-кутубхона марказида АКМнинг 2020 йил якуни бўйича жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан меҳнат жамоасининг ҳисобот йиғилиши ҳамда ТШАКМ касаба уюшмалари раислари учун ўқув семинари бўлиб ўтди.

Конференцияда Республика кенгашининг Ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Тўраева Рано Сидиковна,  Ташкилий ишлар бўйича мутахассис  Гулямова Гулчеҳра Эрматовналар иштирок этишди.

Кун тартибидаги масала юзасидан,  Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилоят ахборот-кутубхона маркази касаба уюшмаси томонидан 2019-2021 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши якунлари тўғрисидаги ҳамда ТШАКМ касаба уюшмалари раисларига “Очиқ мулоқот” тарзида давра суҳбати ўтказилди.

Чунингдек,  АКМ касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Эргашева ва АКМ касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобчиси Г.Закировалар Жамоа шартномаси бўйича 2020 йилда  бажарилган ишлар ҳисоботларини ўқиб эшиттирди.

Йиғилишда ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаоллигида иш берувчи билан ижтимоий ҳамкорликда амалга ошириш,  ходимларга меҳнат шароитларини янада яхшилаш,  улар ўртасида спорт-соғломлаштириш ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилишини қайд этишди.