Филиалда спорт мусобақаси

“Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали ва унинг тасарруфидаги боғламалар ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон фармонига асосан спорт мусобақалари ташкил этилди.

Филиалда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ходимларнинг соғлом ҳамда жисмонан бақувват бўлишлари учун кундалик эҳтиёжига айлантириш, ходимлар ўртасида соғломлаштириш–профилактика ишларини кучайтириш мақсадида “Ўзбектелеком” АКда фаолият юритиб келаётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида ўтказиладиган спорт тадбирлари календарь режасига жорий йилнинг 26 январь куни шахмат ва рус шашкаси бўйича мусобақа ўтказилди.

Ушбу мусобақада иштирок этиб, фахрли 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган ходимлар филиал касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар ҳамда филиал раҳбарияти томонидан моддий рағбатлантирди.

 

“ТШТТ” филиали

Касаба уюшмаси қўмитаси раиси

Ж.Абдимўминов