“ЭҲТИРОМ НИШОНИ” МУБОРАК БЎЛСИН!

Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳамлаш, турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, меҳнаткашларнинг ижтимоий – иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳаси билан боғлиқ ҳуқуқларини ҳимоялаш борасидаги тизимли ишларга муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган касаба уюшмаси ходимлари ва фаоллари мана бир неча йилдирки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром нишони” билан тақдирланиб келинади.

Жорий йилда ҳам мазкур мезонлар асосида турли соҳаларда меҳнат қилиб келаётган 19 нафар ташаббускор касаба уюшмаси ходимлари “Эҳтиром нишони”га муносиб кўрилди.

Ана шундай фидойи инсонлар орасида бу юксак мукофотга “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Наманган филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Бахтиёр Турдиев ҳам лойиқ деб топилди.

“Кўксимга қадалган бу “Эҳтиром нишони” менга фахр туйғуси билан бирга улкан масъулият ҳам юклайди. Мукофотга муносиб бўлиш учун бор куч-ғайратимни аямайман”, дея ҳаяжонини яширолмай қалб сўзларини билдирган заҳматкаш касаба уюшма фаолимиз ҳурматли Бахтиёр Турдиев, яна бир бор сизга мукофот муборак бўлсин!