ТАЛАБАЛАР ЎРТАСИДА ЗАКОВАТ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўйин жуда қизғин бахс ва мунозараларга бой бўлди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Касаба уюшмаси ходимлари ва Университет Йошлар иттифоқи Бошланғич ташкилотининг фаол ва иқтидорли талабалари билан ҳамкорликда талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 5-феврал куни,  1-сонли талабалар турар жойида Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537-йиллиги муносабати билан иқтидорли талабалар ўртасида заковат интеллектуал ўйини ўтказилди.

Заковат интеллектуал ўйини бошқа интеллактуал ўйинларидан фарқли равишда инновацион тарзда ташкил қилинди. Ушбу ўйинида қатнашувчи талабалар рўйҳатдан ўтиш давомида ID кодларга эга бўлдилар ва ташкилотчилар томонидан гуруҳларга ажратилдилар.

Ўйинда жами 4 та жамоа иштирок этишди.

Ўйин жуда қизғин бахс ва мунозараларга бой бўлди.

Ғолиблар ва иштирокчилар Касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

ТАТУ матбуот хизмати