“Конституция – юртимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори”

2019 йил 6 декабр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда унга аъзо ташкилотларнинг ходимлари учун ташкил этилган “Маънавият соати” ўтказилди.

 

Ушбу тадбирни Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация  ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг раиси А.Ишанходжаев кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларини Бош қомусимизнинг 27 йиллик санаси билан табриклади.

Касаба уюшмалари тизимида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур тадбирда Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори Мухитдинова Феруза Абдурашидовна иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, ўрни ва аҳамияти хақида атрофлича ва сермазмун тушунтириш берди.

Қайд этиш жоизки, Асосий Қонунимизда, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этишлари кафолатланган, энг халқчил ва демократик сайлов тизимининг хуқуқий асослари яратилган. Мамлакатимизда инсон хуқуқларига риоя этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назорати йўлга қўйилган. Жамият ҳаётида сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларининг жумладан касаба уюшмаларининг мавқеи табора  мустаҳкамланмоқда.