Стол тенниси мусобақалари якунланди

Бугун ташкил этилган стол тенниси мусобақасининг финал босқичида 15 та ташкилот ғолиблари жами 30 нафар, шундан 15 нафари қизлар, ўзаро беллашдилар.

Соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар, айниқса ёш мутахассислар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, маънавий соғлом, жисмонан етук этиб тарбиялаш, ичкиликбозлик, гиёҳвандликнинг олдини олиш, бўш вақтларидан унумли фойдаланишни кундалик хаёт тарзига айлантириш, камхаракатлик туфайли юзага келувчи турли касалликлардан ўзини сақлашига кўмаклашиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни соҳанинг ёш ходимлари ҳамда улар оила аъзоларининг кундалик турмуш тарзига айлантириш касаба уюшмаларининг асосий вазифаларидан биридир.

Ушбу мақсадда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши 2019 йил 4 октябрдаги 15-22 “о” сонли Раёсат қарори асосида ахборот технологиялари соҳаси корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият юритаётган ёш ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни спортга жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт, жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланишлари учун яратилган шаротлардан оқилона фойдаланиш мақсадида стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди.

Мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш борасида Ташкилий қўмита шакллантирилди ҳамда стол тенниси мусобақалари Низом асосида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган 35 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида яккахон тартибда ўтказилди. Мусобалар Тошкент шаҳридаги 60 яқин корхона ва ташкилотларда ташкил этилиб, уларда 1,5 минг нафардан ёш ходимлар иштирок этди.

Бугун ташкил этилган стол тенниси мусобақасининг финал босқичида 15 та ташкилот ғолиблари жами 30 нафар, шундан 15 нафари қизлар, ўзаро беллашдилар.

Зўр шиддат билан бўлиб ўтган стол тенниси ўйинларини хаъкамлар баҳолаб борди.

Ташкил этилган стол тенниси мусобақасининг финал босқичининг очилиш маросими иштирокчилар паради билан бошланди. Мусобақа олдидан ташкилотчилар томонидан йўлланган тилаклар эса иштирокчиларни янада рухлантирди. 

Мусобақада Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Ишанходжаев ва соҳа тизимидаги бир қатор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, қатнашиб сўзга чиқишди.

Эркаклар ўртасидаги мусобақада:

3-ўринни “COSCOM” МЧЖ, Моддий бойликларни харид қилиш департаменти эксперти Алаутдинов Нодирхон Мухитдинхонович,

2-ўринни “UNICON.UZ” ДУК, АКТни ривожлантириш ва тадбиқ этиш илмий-тадқиқот департаменти бошлиғи Магдиев Шахзод Хусенович,

1-ўринни ЎзМТРК, “Sport” телерадиоканали” ДУК “Трансляция ва спорт янгиликлари” бош муҳарририятининг шарҳловчиси Махаматкаримов Санджар Махмудхановичлар эгаллаган бўлса,

Аёллар ўртасидаги мусобақада:

3-ўринни “UNICON.UZ” ДУК, Ишлаб-чиқариш ва техник экспертиза илмий-тадқиқот бўлими 2-тоифали муҳандис Хамидова Раъно Шокировна,

2-ўрин “COSCOM” МЧЖ, Технологиялар департаменти мухандиси Шамсутдинова Камилла Наилевна,

1-ўрин ТШТТ, Марказий телефон боғламасининг кенг полосали хизматларни ривожлантириш ва аҳолига хизмат кўрсатиш гуруҳи эл.монтёри Рахимова Ирода Фарход қизи эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар Республика кенгашининг диплом, медаль ва  эсдалик совғалари  билан тақдирландилар.

 

Фотограф Фаррух Алиев xabar.uz